Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-08-07 18:14:25    349

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди.

Туманимизда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 60 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этган қабул давомида вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ахмаджон Юнусов, Бизнес-омбудсман Фарғона вилояти вакили Муроджон Пўлатов ҳамда туман ҳокими Илёсбек Новиковлар томонидан мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Ишбилармонлар асосан ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш учун тижорат банкларидан кредит олиш, кичик саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, кадастр, электр ва бошқа бир қатор масалаларда масъулларга юзландилар.

Мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг айримларига қабул жараёнининг ўзида ечим топилди. Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган муаммолар юзасидан эса тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram