Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ПИРОВАРД МАҚСАДИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШДИР
2023-07-27 09:02:49 242
Қўштепа туманидаги Солижонобод МФЙда яшовчи Маҳмуджон Акбаров бир неча йиллар мавсумий ишларда ишлаб келган. У маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ягона ижтимоий ҳимоя” реестрига олиниб, моддий ёрдам ҳам тайинланган.
Маҳмуджон Акбаров жорий йилнинг июл ойида маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Рахмоновга мурожаат қилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирди ва унинг ташаббуси мақулланди. Маҳмуджон Акбаровга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредит ажратилиб, юк ташувчи мотороллер олиб берилди. Ҳозирда фуқаронинг бандлиги таъминланиб, оиласига даромад келтира бошлади.