Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-07-26 11:27:10 227
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Шахартепа МФЙда яшовчи Баходир Жўраевнинг танқидий мурожаати эълон қилинган эди.
Ушбу танқидий мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Фуқаро ўз мурожаатида Шаҳартепа МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ “Оталар чойхонаси” бино-иншооти тадбиркорга сотиб юборилганлигини баён қилган. Шаҳартепа МФЙда жойлашган, туман ҳокимлиги балансида бўлган, умумий майдони 0,2454 га (бино-иншоот эгаллаган майдон-185,17 кв.метр) бўлган бўш турган бино-иншоот 2018 йил 2 ноябрда e-auksion.uz электрон савдо майдончасида ўтказилган онлайн аукционда “QIRGULI SHIFO FAYZ” хусусий корхонаси томонидан 200,0 млн. сўм инвестиция киритиш ва 3 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан 121,0 млн 1,0 сўмга сотилган ҳамда ҳозирда инвестиция мажбурияти бажарилиб, мазкур бино - иншоотда хусусий тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.