Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-07-25 16:56:30 232
Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.
Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2023 йил 6 ойи давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар” юзасидан тумандаги сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессия давомида Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди раиси Р.Арапов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси Ш.Тошмирзаев, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчиси А.Акбаров, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси С.Курбановларнинг “Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2023-йил 6 ойи мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборотлари ҳам тингланди.
Шунингдек, Қўштепа тумани прокурори А.Худойбергановнинг “2023-йилнинг 6 ойида қонунийлик ахволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида” ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлоновнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2023-йил 6 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлари тингланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири З.Тўлагановнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи У.Мамасолиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан 2023-йилнинг 6 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ахборотлари ҳам тингланди.
Кун тартиби бўйича сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.