Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚЧИЛИКЛАР ЯШИКЧИЛИК ОРҚАСИДАН РЎЗҒОРИ БУТЛИГИ, ОИЛАСИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШМОҚДА

×

 2023-07-19 09:48:20    465

PDF юклаш
Чоп этиш



“Бир маҳалла – бир маҳсулот”

Қўштепанинг Ўқчиси яшикчилар маҳалласи сифатида танилган. Қишлоқнинг ривожланиш драйвери ҳисобланган ёғочни қайта ишлаш билан аҳоли йилнинг барча фаслларида шуғулланади.

Мазкур ҳудуддаги қай бир хонадонга кирманг, яшик тайёрлаш билан шуғулланаётган ёшу қарига кўзингиз тушади. Энг асосийси, ушбу меҳнат орқасидан рўзғори бутлиги, оиласи фаровонлигини таъминлаётганлар кўп.

Шу маҳалланинг “Янги Фарғона” кўчасида яшовчи Икромжон Ахмаджонов бундан 3 йил аввал “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлди. Юртимизда ҳунармандларга берилган имкониятлардан фойдаланиб, банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Маҳалладошлари сингари яшикчилик фаолиятини ташкил этиб, ўз хонадонида оила аъзолари ва маҳалла ёшларини иш билан таъминлади.

Бундан ташқари Икромжон Ахмаджонов қисқа фурсат ичида касаначилик фаолиятни ҳам йўлга қўйди. Маҳалладаги 20 нафар аёллар ўз уйларида яшик тайёрлаш билан шуғулланишади. Бир кунда битта аёл ўртача 200 тагача яшик тайёрлайди ва кунлик 120-150 минг сўм даромад топишади.

Қисқаси, бугун республикамиз миқёсида оммалаштирилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили Ўқчи маҳалласида анча йиллар олдин бошланган.





 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram