Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАЛИК ҲОЖИЛАР ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ БИЛАН КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2023-07-13 16:54:39    203

PDF юклаш
Чоп этиш



Аввал хабар бергинимиздек, жорий йилнинг 9 июн санасида 65 нафар тумандошимиз муборак Ҳаж зиёратига юборилган эди. Бугун, 13 июль куни муборак ҳаж сафарига бориб, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш бахти насиб этган ҳожиларимиз Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келишди.

Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтаётган қутлуғ ҳожилар Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, ҳожиларнинг оила аъзолари, яқин кишилари иштирокида ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳожилар юзида эса Ислом динининг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди.

– Ўзбекистонимизни дунё мамлакатлари ичида қанчалик мустаҳкам обрў-эътиборга эга эканлигига ўша ерга борганда яна бир карра гувоҳ бўлдик. Бу, бевосита муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятлари билан боғлиқ. Шундай давлат фуқаролари эканлигимиздан ғурурландик, инсон қадри улуғланган юртимиз истиқболи учун дуода бўлдик, – дейишди  ҳожилик мақомини олганлар. Зиёратингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram