Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВЛАТ ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБЛАРИ ВА ИМЛО ҚОИДАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎҚУВ ЎТКАЗИЛДИ
2023-07-11 14:02:24 441
“Давлат тили тўғрисида” ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 61-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокимлиги аппарати ва бўлимларидаги бош мутахассислар ҳамда иш юритувчилар учун “Давлат тилида иш юритиш тартиблари ва имло қоидалари тўғрисида” семинар ўқув ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлигида ўтказилган семинар ўқувда тумандаги иккинчи сонли иқтидорли болалар мактабининг биринчи тоифали Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мастурахон Содиқова иштирокчиларга “Давлат тили тўғрисида” ги Қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, давлат тилида иш юритиш тартиблари, имло қоидалари тўғрисида тушунчалар берди. Семинар ўқув мунозара тарзида бўлиб ўтди.