Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ГИЛАМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИ ИШГА ТУШИРИЛДИ ВА 20 НАФАР ИШСИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d7256a434bce40bdeffe2.jpg)
2023-07-10 10:07:43 397
![](https://telegra.ph/file/d7256a434bce40bdeffe2.jpg)
Қўштепа туманида хотин-қизларни доимий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Раҳмонов ҳамда хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг ташаббуси билан маҳалла ҳудудида бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида гилам ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.
Бугунги кунда ушбу цехда 20 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ушбу корхонада каштачилик, аъло бахмал тўқишни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. Келгусида эса 100 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.
![](https://telegra.ph/file/04bf86f482afc255c79c6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/00134833f4d879a33a0eb.jpg)