Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
80 ТА ЧИН ЕТИМ ВА ДАВЛАТ ҒАМХЎРЛИГИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН “ОҒИР” ТОИФАДАГИ ЁШЛАРГА БЕҒАРАЗ БУҒДОЙ ТАРҚАТИЛДИ
2023-07-07 16:39:27 282
Қўштепада хайрли ва савобли амаллар кўтаринкилик ҳамда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Бу йилги ғалла хирмони барокатли амалларга бой бўлмоқда. Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган фермер хўжаликлари, кластерлар ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқароларга буғдой, шунингдек, хўжалик учун зарур маҳсулотларни беғараз тарқатиш, моддий ёрдам бериш анъаналари Қўштепа туманида кенг қулоч ёйди.
Шу кунларда туманимиздаги юзлаб хонадонларга тўкин-сочинлик, ризқ-рўз, хайр-барака кириб бориб, хайрли ва савобли амаллар кўтаринкилик ҳамда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун Қўштепа Фарғонадон филиалининг омборида яна шундай хайрли тадбирлардан бири бўлиб ўтди. 2023 йил ғалла ҳосили йиғими давомида тумандаги ғалла етиштирувчи фермерлар, ғаллачилик кластерлари томонидан ўз эҳтиёжларидан ортган дон маҳсулотларини 51 та маҳаллалар кесимида чин етим ва давлат ғамхўрлигига муҳтож бўлган “оғир” тоифадаги ёшларга етказиб бериш мақсадида хайрия тадбири уюштирилди.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Бу йилги ғалла режасини ортиғи билан бажарган Қўштепалик фермерлар томонидан тумандаги 80 та чин етим ва давлат ғамхўрлигига муҳтож бўлган “оғир” тоифадаги ёшларга беғараз буғдой тарқатилди. Ажратилган буғдойлар ёшлар етакчилари томонидан белгиланган манзилларга етказиб берилди.
Бундай савобли ишлар туманимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом этмоқда.