Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ МУСОБОҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d2ffd55365ff64d2ee6c0.jpg)
2023-07-07 15:27:05 229
![](https://telegra.ph/file/d2ffd55365ff64d2ee6c0.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камондан ўқ отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги Қоражийда маҳалласида жойлашган БЎСМда ҳудудаги уюшмаган ёшлар ҳамда Спорт мактаби ўқувчилари ўртасида “Камондан ўқ отиш” мусобақаси ўтказилди.
Қўштепа тумани Қўриқлаш бўлими томонидан ўтказилган мусобақа ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа ғолиблари туман Қўриқлаш бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
![](https://telegra.ph/file/2572fef54ce5628d70690.jpg)
![](https://telegra.ph/file/10a7af556c71b55d9d23f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/397d7fd1893800bffb813.jpg)