Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЗОРДАГИ ШАРОИТЛАР ВА НАРХ-НАВО ЎРГАНИЛДИ
2023-07-07 08:41:22 271
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва Республика Ишчи гуруҳи аъзолари Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозордаги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишдилар. Шунингдек, сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.