Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕРИ РАҲБАРИ ИЧКИ КЎЧАНИ АСФАЛЬТ ҚИЛИБ БЕРДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/586470af02c9e6830d8b8.jpg)
2023-07-06 10:54:44 472
![](https://telegra.ph/file/586470af02c9e6830d8b8.jpg)
Бу йил юртимизда ғалла мўл бўлди. Жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уйишга эришган Қўштепа тумани фермерлари ҳудудларда яшовчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқароларга буғдой ва хўжалик учун зарур маҳсулотларни беғараз тарқатишиб, моддий ёрдам ҳам беришмоқда.
Хусусан, бу йилги ғалла ҳосили йиғими давомида мўл ҳосил етиштирган ғаллачилик кластери раҳбари Х.Қосимов “Борот” МФЙ ҳудудидаги “Орзу” кўчасига асфальт ётқизилишига ҳомийлик қилди. Ушбу кўчада истиқомат қилувчилар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашиб, имкон қадар моддий томондан кўмак беришди. Ёш-у қари аҳил бўлиб асфальтлаштириш жараёнида фаол иштирок этишди ва кўчанинг 300 метр қисми асфальтлаштирилди.