Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d94ff68ceda5f7c40f50c.jpg)
2023-07-05 09:26:23 394
![](https://telegra.ph/file/d94ff68ceda5f7c40f50c.jpg)
#Инсон_қадри_учун
Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлигини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туман Халқ қабулхонасига келиб туман ҳокими ва сектор раҳбарларига ижтимоий аҳволи оғирлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришни сўраган 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳамда сектор раҳбарлари кўмагида ушбу эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиб берилди.
![](https://telegra.ph/file/4a83d0659ce00aba6d1ca.jpg)
Қўштепа туманидаги саховатпеша фермерлар томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Шодлик МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Н.Тожибоевга икки миллион сўм, Деҳқонобод МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Дилшод Мўйдиновга беш миллион сўм ҳамда Истиқбол МФЙда яшовчи Мастурахон Ҳокимовага беш миллион сўм моддий ёрдам берилди.