Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2023-07-04 14:50:58    465

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Мамлакатимиз раҳбарининг “Одамларимиз ислохотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”, деган ҳаётбахш ғояси бугунги кунларда ўзини тўлиқ оқламоқда. Айтганларимиз Президентимиз асос солган халқ билан мулоқот тизимининг амалий натижалари, жойларда ташкил этилган Президент Халқ қабулхоналари фаолияти асосида ўзгалар кўмагига муҳтож, нажот кутаётган инсонларга кўрсатилаётган кўмаклар асосида ҳам ўз исботини топмокда.

Қўштепа тумани аҳолиси мурожаатлари билан ишлаб келаётган Президент Халқ қабулхонаси томонидан ҳам келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимини топиш чоралари зудлик билан кўрилмоқда.

Хусусан, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, халқ қабулхонасининг мудири томонидан ҳафтанинг ҳар сешанба куни Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Бугун бўлиб ўтган қабул давомида 3 нафар фуқаронинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Шодлик МФЙ Зафаробод кўчаси, 13-уйда яшовчи Ширин Исмоилова, Янгиариқ МФЙ Обод юрт кўчасида яшовчи Одина Аҳмедова, Қумтепа МФЙ, Латиф кўчаси, 238-уйда яшовчи Дилшода Алибековаларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳар бирига саховатпеша хомийлар томонидан 5 миллион сўмдан моддий ёрдам берилди.





 

 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram