Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

×

 2023-07-04 11:53:40    450

PDF юклаш
Чоп этиш



#Инсон_қадри_учун

Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлигини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Жумладан, туман Халқ қабулхонасига келиб туман ҳокими ва сектор раҳбарларига онасининг ижтимоий аҳволи оғирлигини, соғлиғи ёмонлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришни сўраган Кичик бешкапа МФЙда яшовчи Дилбархон Содиқова ҳамда қизининг никоҳ тўйини ўтказиш учун ёрдам сўраган Йўлдошобод МФЙда яшовчи Малохатхон Қамбароваларнинг мурожаатлари ижобий хал этилди. Туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳамда сектор раҳбарлари кўмагида ушбу эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиб берилди.

Тумандаги “Истиқлол барака” фермер хўжалиги раҳбари Адҳамжон Аҳмедов, “Файзли Одил Маҳмуд” фермер хўжалиги раҳбари Жавлонбек Абдувалиев ҳамда “Шерзодбек” фермер хўжалиги раҳбари Шерзодбек Тўхлиевлар томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Дилбархон Содиқова ҳамда Малохатхон Қамбароваларга жами 20 миллион сўм моддий ёрдам берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram