Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲОЛИСИГА ТАБРИГИ

×

 2023-06-27 22:26:35    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Азиз ва қадрли Қўштепаликлар!

Сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни билдираман.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Мана шундай саодатли дамларда ҲАЖ амалларини адо этаётган юртдошларимиз, тумандошларимиз бугунги дориламон кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилмоқдалар.

Қурбон ҳайити муносабати билан юртдошларимиз қадимий ва табаррук масканларни, буюк аждодларимизнинг мўътабар қадамжоларини зиёрат қилиб, кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, қариндош-уруғлар, яқинлар ҳолидан хабар олиб, руҳий таскин, маънавий озуқа олади.

Бу қутлуғ байрамнинг моҳиятида мужассам бўлган эзгу ва савоб ишлар қилиб яшаш, ўзаро ёрдам, меҳр-саховат, сабру қаноат, шукроналик, тинчлик ва соғликни қадрлашдек улуғ фазилатлар бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дуогўй кексаларимизнинг мана шундай фазилатли дамларда элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлсин! Хонадонларимизда файзу барака ва осойишталик зиёда бўлсин! Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! Келаси йилларда ушбу муборак айёмни одатдагидек кутиб олиш барчамизга насиб этсин!

Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram