Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 510 ТА ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2023-06-27 15:15:36 209
Халқимиз орасида эътиборга муҳтож кишилардан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва беғараз ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан биридир.
Қўштепа туманида юртимиздаги ҳар байрамларда эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Хусусан, бугун Қурбон ҳайити муносабати билан туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан туманда истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка мухтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар, бетоб ётган кексалар жами 510 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу маҳсулотлар МФЙ раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз эгаларига етказиб берилади.