Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ”ДА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-06-22 15:59:25    155

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Якунланган 2022/2023 ўқув йилида туман бўйича умумтаълим мактабларини жами 2200 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 24 нафари олтин медалга ва 5 нафари кумуш медалга муносиб, деб топилди.

Тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлимининг масъуллари ҳамда битирувчи синф ўқувчиларнинг ота-оналари, устозлари иштирок этишди. 

Туман ҳокими Илёсбек Новков тадбирда сўз олиб мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини эътироф этди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram