Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2023-06-21 14:07:39    173

PDF юклаш
Чоп этиш



Республика ишчи гуруҳи вакили, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Қўштепа туманида бўлиб, Кичик бешкапа ва Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “маҳалла бешлиги” фаолияти, аҳолининг яшаш шароитлари, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолат бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Вазир маслаҳатчиси Кичик бешкапа МФЙга ташрифи чоғида Нишоновлар хонадонида бўлиб, хонадон соҳиблари билан суҳбатлашди. Шунингдек,  хонадон бекаси Одинахон Нишонова томонидан йўл қўйилган чорси тикиш фаолияти билан яқиндан танишди.

Қоракалтак МФЙда бўлган Вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев маҳалла инфратузилмаси, ободончилиги йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қолаверса,  фуқароларнинг турмуш тарзи ва томорқаларидан олаётган даромадлари билан қизиқди.

Вазир маслаҳатчиси ташрифи давомида “Fergana Global Textile infinity” корхонасидаги иш жараёни ва бу ерда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Маҳаллалардаги ўрганишлар, фуқаролар билан суҳбатлашиш жараёнида айтилган камчиликларни тезлик билан бартараф этиш бўйича йўл харитаси тузилди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram