Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИ ВА ТУРДОШ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДА
2023-06-19 14:06:49 272
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси ҳисобланган ва объектив шаклда ифодаланган илмий, адабий ва санъат асарларига тарқатилади.
Муаллифга асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ва унга ўзгартиришлар киритишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи (асарнинг даҳлсизлиги ҳуқуқи) тегишлидир.
Баъзи ҳолларда, масалан, илмий ёки таълим мақсадларида, муаллифнинг номи ва олинган манбаси албатта кўрсатилган ҳолда асардан эркин фойдаланишга йўл қўйилади.
Муаллифлик ҳуқуқи вужудга келиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бошқа расмиятчиликларга риоя қилиш талаб қилинмайди. Муаллифлик ҳуқуқи асарга учинчи шахслар томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган бирон бир объектив шакл берилган вақтдан бошлаб чиқарилишидан қаттий назар амал қила бошлайди. Оғзаки асарларга муаллифлик ҳуқуқи асар учинчи шахслар томонидан маълум қилинган вақтдан эътиборан амал қила бошлайди.
Шуни эътиборга олиш лозимки, муаллифлик ҳуқуқи айнан ғояларни ифодалаш шаклини муҳофаза қилади, аммо ғояларнинг ўзини эмас.
Масалан, бирон−бир шахс техника журналида мутлоқ янгича бўлган учиш аппаратини қандай қилиб қуриш мумкинлиги тўғрисида ўз мақоласини эълон қилди дейлик. Агар мақола муаллифи ушбу ихтирони патентламаган бўлса, бошқа бир шахс бундай аппаратни қуриш учун унинг ғояларидан фойдаланиши мумкин.
Турдош ҳуқуқлар постановкаларга, ижроларга, ижроларнинг ёзувларига, кўрсатувлар, эшиттиришларни эфир ва кабел орқали узатиш ташкилотларининг кўрсатув ва эшиттиришларига тарқатилади.
Ижроларга бўлган ҳуқуқлар ижро этувчилар – артистлар, саҳналаштирувчи режиссёрлар, дирижёрлар ва уларнинг меросхўрларига тегишли бўлади.
Бундай ижролардан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ ворисларига ўтиши мумкин. Ижро ёзувига бўлган ҳуқуқ бундай ёзувни яратган шахсга ёки унинг ҳуқуқ ворисига тегишлидир.
Транслацияга бўлган ҳуқуқ кўрсатув/эшиттиришни яратган эфирга узатиш ташкилотларига тегишлидир.
Юқоридагиларни ҳисобга олиниб давлатимизда “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни амал қилиниб, мазкур қонун билан фан, адабиёт ва санъат асарларини (муаллифлик ҳуқуқи), ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабел орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришларини (турдош ҳуқуқлар) яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солинади.
Қўштепа туман адлия бўлими.