Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ТОМОРҚАСИДАН МЎМАЙГИНА ДАРОМАД ОЛАЁТГАН ТАДБИРКОР ОИЛАЛАЛАР СОНИ КЎПАЙМОҚДА

×

 2023-06-19 08:24:06    126

PDF юклаш
Чоп этиш



Бозор иқтисодиёти нафақат тадбиркорларни балки қишлоқ аҳлини ҳам ердан унумли фойдаланишга ўргатмоқда. Бир йилда айрим оилалар 6-10 сотихли томорқасидан миллион-миллион даромад топиб, ҳеч нарсага зориқмай фаровон турмуш кечиришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Эътиборлиси, томорқа ва ерлардан унумли фойдаланишда иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор.

Дарҳақиқат, заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади. Қўштепа туманининг Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдуғоффор Рўзибоев ҳам томорқасига иссиқхона қуришни режалаштирди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Фазлиддин Ўриновнинг тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, 3 сотих ерга иссиқхона қурди.

Бу йил эрта баҳор иссиқхонага картошка экилди. Даромад эса чакки бўлмади. Эрта пишган картошкаларнинг даромади 11 миллион сўмдан ошди. Иккинчи ҳосил учун эса бодринг экилди. Энг муҳими тадбиркор оила аъзолари билан халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қилишмоқда.

Дарҳақиқат, меҳнат қилган кам бўлмайди. Туманимизда ҳозирги вақтда иссиқхона қуриб, томорқасидан мўмайгина даромад олаётган тадбиркор оилалалар сони кун сайин кўпаймоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram