Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЗИЛ ТОИФАГА МАНСУБ ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2023-06-17 13:54:12    246

PDF юклаш
Чоп этиш



Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи Ш.Султонов томонидан “Ватан” МФЙнинг қизил тоифага мансуб 15 нафар ёшлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда мутасадди идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашувда ҳар бир ёшлар билан алоҳида юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва оилавий муаммолари ўрганилди. Шунингдек, соғлиғидан шикоят қилган 2 нафар ўсмирлар туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли маслаҳатлар берилди. Қолаверса хорижий миграциядан қайтган 7 нафар ёшларнинг ҳозирда мустақил равишда муқим ишларга жойлашгани, ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Тадбир давомида тегишли ташкилотларнинг вакиллари ҳамроҳлигида 1-гуруҳ ногирони М.Умурзақовалар хонадонига ташриф буюрилиб, беморнинг холидан хабар олинди. Ташриф жараёнида бемор М.Умурзақованинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш учун тегишли идораларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram