Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДАГИ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ – САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2023-06-16 13:12:22 181
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви
Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков иштирокида Ёшлар марказида ёшлар билан очиқ мулоқот – сайёр учрашув ўтказилди.
Илёсбек Новиков “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтиш тарафдори эканлигини билдирди. Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган туман раҳбари Президентимиз раҳнамолигида туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида ҳам маълумот берди.
Ўз навбатида ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган ва ташвишга солаётган муаммолари, ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига аниқ жавоблар олдилар.
Тадбир давомида сўзга чиққан Шахнозахон Турсунованинг отаси Муҳтарам Президентимизга, қолаверса туман ҳокимига алоҳида миннатдорлик билдирди. Давлатимиз томонидан яратилиб берилган шароитлар натижасида “Қийқи” МФЙда “Ёшлар дафтари”да турувчи фарзандига субсидия асосида тикув машинаси берилиб, бугунги кунда унинг бандлиги таъминланганлигини алоҳида эътироф этди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Учрашув давомида 10 нафарга яқин ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.