Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АҲРОРЖОН” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛГАН, МАВСУМДА ЭСА 100 НАФАРДАН ЗИЁД ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2023-06-14 09:43:26    150

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Лангар” маҳалласида истиқомат қилувчи Адҳамжон Ҳожиев бундан бир неча йиллар илгари ўзи яшайдиган ҳудуддаги 2 гектардан ортиқ ерда деҳқончиликни бошлаб, олма, шафтоли, ўрик, гилос кўчатларини эккан эди. Орадан йиллар ўтиб, кўчатлар мўл ҳосил бера бошлади. Бугун бу ерларда тўкин, кўркам боғлар пайдо бўлди.

– Дастлаб суғориш ва экинлар парваришида бироз муаммолар пайдо бўлса-да, бошлаган ишимизни самара билан олиб боришга интилиб, боғимизни яшнатишга, мевазорларни кенгайтиришга ҳаракат қилдик, – дейди Адҳамжон Ҳожиев. – Мана, натижа ёмон эмас. Боғимизни кўрган ҳар қандай одамнинг ҳаваси келади.

Бугун Адҳамжон Ҳожиев раҳбарлик қилаётган “Аҳроржон” фермер хўжалигининг 10 гектардан ортиқ майдондаги 2000 дан зиёд дарахт кўчатларида мевалар ғарқ пишди. Бунда интенсив олма етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур боғда айни вақтда 10 га яқин иш ўрни яратилган. Мавсумда эса 100 нафардан зиёд фуқаролар иш билан таъминланади. Шунингдек, миришкорнинг боғидаги мевазорлар тагида чорва учун беда, маккажўхори, сабзавот экинлари ҳам экилиб, улардан ҳам мўл ҳосил олинади.

Мевалар асосан Россияга экспорт қилинмоқда. Ўз навбатида, ички бозорга ҳам доимий етказиб берилмоқда. Боғдорчиликдан тушган даромад эвазига Адҳамжон Ҳожиев тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирмоқда. Яъни у ғишт ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди ва аҳоли учун янги ишчи ўринлари яратди. Келгусида чорвачиликни ривожлантириш, аҳолига сут маҳсулотларини етказиб бериш ҳам режалаштирилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram