Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК!

×

 2023-06-12 09:17:46    207

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғалла-2023

Аввалги йилларда қайд этилган ёнғинлар таҳлил этилганда, ғаллани қабул қилиш, қуритиш ва қайта ишлаш корхоналари мутахассислари техникаларни созлигини назорат қилмасликлари, ишчи-хизматчилар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмасликлари ёнғин келиб чиқишига олиб келганлигини кўрамиз. Энг аввало, ўрим-йиғим даврида фермерлар ва дон қабул қилиш масканларида доимо хушёр, эътиборли бўлишлари талаб этилади. Негаки, айрим фуқаролар “Ғалласи ўрилган майдонни ёқиб юборсам ерга фойда бўлади” деб ўйлашади. Аксинча, майдонни ёқиб юбориши атрофдаги ҳосили йиғиштирилмаган пайкалларга хавф солиши, атроф-мухитга катта зарар келтириши, ернинг унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Айни кунларда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан “Ғалла-2023” мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Фуқароларга:

- Темир йўллар ва дала йўлларига яқин жойлардаги майдон четлари 8 метр кенгликда ғалласи ўриб олиниб, ярим шудгорланиши лозим;

- Мавсумга жалб этилган техникаларнинг учқун ўчиргичлари созлиги текширилгандан сўнг далага киришга рухсат берилиши кераклиги, ўрим-йиғимга жалб қилинмаган бошқа транспорт воситаларини далага киритиш қатъиян ман этилиши;

- Болаларни ғаллазорларни атрофида мол боқишлари, ўйнашлари ва мавсум давомида далага киришларига йўл қўймаслик;

- Баъзида айрим фуқаролар майдонларни иккинчи марта экишга тайёрлаш мақсадида сомон ва поялардан тозалаш учун ўт қўйиб юборишади. Юзага келган аланганинг қўшни далалардаги ҳали ўриб олинмаган ғалла майдонларига туташиб кетиши хавфи туғилади. Оқибатда нафақат ғалла майдонлари, балки яқин атрофдаги аҳоли-турар жойлари ёнғин ичида қолиши мумкинлигини унутмайлик;

- Ҳайдовчилар ўзлари бошқараётган техникалар ҳолатини доимий назорат қилишлари, вақти вақти билан хас-хашаклардан тозалаб туришлари шарт. Бундан ташқари, ҳар бир техника воситасида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бўлиши керак;

- Комбайнларда 2 та ўт ўчиргич, 1 та белкурак, 2 та супурги, 2х2 метр хажимдаги кигиз ёки брезент, 40-100 литр сиғимда сув, 2 та челак билан таъминланган бўлиши керак. Бундан ташқари ўрилаётган ғалла майдони четида омочли ҳайдов трактори бўлиши, тиркамасида катта сиғимли суви мавжуд, ёнғинни ўчиришда фойдаланиш учун (эски чопон, шолча) билан таъминланган трактор навбатчилигини ташкиллаштириш талаб этилади;

- Хирмон ҳудудидаги ёнғинга қарши қалқонида камида 2 та белкурак, метал илгак, 2 дона челак, 2 дона ёнғин ўчиргичлар, сув тўлдирилган идиш ва қумли қути бўлиши шарт.

Фуқароларимиз томонидан юқорида зикр этилган камчиликларга йўл қўймаслик ва масъул ходимлар томонидан ушбу тадбирларни амалда тадбиқ этилиши хосилимизни сақлаб қолишда муҳим омил бўлади.

Ж.Жўрабоев,

Қўштепа тумани ФВБ бошлиғининг ўринбосари, капитан.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram