Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
2023-06-08 15:44:27 262
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича туман комиссияси томонидан ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбат ўтказилди.
Унда комиссия аъзолари туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, ФИБ Марғилон туманлараро суди судьяси Н.Мелиқўзиев, туман ИИБ хотин-қизлар бўйича катта инспектори М.Вахапова, ФХДЁ мудираси Ў.Жумабоева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари А.Умарқулов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродов, Муборак жоме масжиди имом ноиби А.Орифхўжаев ҳамда Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси С.Сотволдиевалар иштирок этишди.
Тадбирда ажрим ёқасидаги 6 та оилалар билан комиссия аъзолари суҳбат олиб бордилар. Уларга оиланинг муқаддаслиги, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида тушунтирилди.