Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧКИ БОЗОРГА ЯНГИ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-08 11:18:03    184

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманининг “Шакар” МФЙ ҳудудида тадбиркор Лутфулло Хамробоев томонидан сувни қадоқлаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида аҳолини тоза фойдали истеъмол сувига бўлган эҳтиёжини қондириш баробарида “Қизилой water” оилавий корхонасида қадоқланган сувлар ички бозорга чиқарилмоқда. 

Қишлоқ жойида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган корхонада маҳаллада истиқомат қилаётган 4 нафар “Аёллар тафтари”да турувчи хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Тадбиркор Лутфулло Хамробоев маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва турини кўпайтириб, янги иш ўринлари сонини яна оширишни режалаштирган.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram