Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ВА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4840a4e6d505a4fb9ed0c.jpg)
2023-06-07 08:34:46 173
![](https://telegra.ph/file/4840a4e6d505a4fb9ed0c.jpg)
Жорий йилнинг 3 июн кунидан юртимизда ёшлар ойлиги бошланди. Мазкур ойлик доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган. Қўштепа туманида ҳам ёшлар ойлиги доирасида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Қоражийда” марказий ўйингоҳида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкилланган концерт дастури давомида таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев, “Лайли ва Мажнун” гуруҳи ҳамда таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, эл ардоғидаги ижодкорлар ўзларининг чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашди.
![](https://telegra.ph/file/891c5b4e85fbf0ea8f871.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7ddd8b598e11538778209.jpg)
![](https://telegra.ph/file/320520026a9728771f5ee.jpg)