Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИЛГАНГА ИССИҚХОНА ДАРОМАД МАНБАИ
2023-06-03 11:42:28 201
Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қўштепа туманининг Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Сурайёхон Абдуқаҳҳорова ўз оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, иссиқхона барпо қилди.
Тўрт сотих майдондаги иссиқхонани қуриш ва уни жиҳозлаш учун 22 миллион сўм имтиёзли кредит олинган бўлса, ўтган йили 6 миллион сўм соф даромад олинди. Бу йилги ҳосил ҳам чакки эмас, феврал ойида экилган помидор кўчатлари пешма-пеш узилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ этилмоқда.