Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-02 08:27:23    157

PDF юклаш
Чоп этиш



1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қўштепа туманидаги ахборот-кутубхона марказида китобхонлар ўртасида болаларнинг севимли шоири Анвар Обиджон таваллудининг 76 йиллигига бағишланган “Анвар Обиджон севимли болалар адиби” номли шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниевлар ҳам иштирок этишди.

Кечада шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди ва китобхон ёшлар шоир шеърларидан айтиб бердилар. Шеърият кечаси қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди.

“Анвар Обиджон севимли болалар адиби” номли шеърият кечаси ахборот-кутубхона марказининг Ёшлар ишлари агентлигида жойлашган филиал кутубхонасида ҳам ташкил этилди. Тадбирда Шарқий ҳарбий округ 48982-ҳарбий қисм хизматчилари ва ёш китобхонлар иштирок этишди.

Адабий-мусиқий кеча сўнггида тадбирда фаол қатнашган китобхонларга кутубхонанинг эсдалик совғалари топширилди. 







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram