Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 100 НАФАРДАН ЗИЁД ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7cdb14eff26874cdabaec.jpg)
2023-06-01 11:27:03 144
![](https://telegra.ph/file/7cdb14eff26874cdabaec.jpg)
Ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Қўштепа туманидаги “Fergana Global Textile infinity” корхонасида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ҳамда ишсиз хотин-қизлар иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркаси корхонанинг мажлислар залида туман ҳокими И.Новиков, туман прокурори А.Худойберганов ҳамда корхонанинг мутассадилари иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.
Корхонада ишлаш истагида бўлганлар бевосита бу ерда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олишди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида “Fergana Global Textile infinity” корхонасида ишлаш истагида бўлган 250 нафардан зиёд аёллар иштирок этишган бўлса, уларнинг 114 нафари шу ернинг ўзида ишга жойлашди.
![](https://telegra.ph/file/7d2540e2b0a022c14e743.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7fe741fede9beb8c52f5d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/391972e9b9739a47fd9fb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0bf5118edf50aeeda54f3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8bab0000b1d571cea49cd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/666626e0203542cfef091.jpg)