Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПАХТАКОР МАҲАЛЛАСИДА ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИШГА ҚИЗИҚИШ ОРТИБ БОРМОҚДА
2023-05-30 12:26:24 146
Сўнгги йилларда обод манзиллар қаторида рисоладагидек кўриниш касб этаётган Пахтакор маҳалласида ҳам ҳаёт қайнамоқда. Айни кунда 520 та хонадон, 801 та оила ва уларда 2 минг 700 дан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Биргина томорқачиликни олсак, дала-деҳқончилик ишида ўзига хос тажрибага эга маҳалла аҳолиси кўп йиллардан буён эрта баҳорда картошка, помидор, бодринг, пиёз, булғор қалампири, карам ва бошқа сабзавот маҳсулотлари билан бирга, қулупнай етиштириш билан шуғулланиб келади. Бугун ўттиздан ортиқ хонадон томорқасида албатта, қулупнай етиштирилаётганини кўриш мумкин.
Миришкор деҳқон Абдурашид Маматалиевни олсак, ҳовлиси этагидаги 6 сотихга етадиган томорқасини яшнатиб қўйганидан баҳри-дилингиз очилади. Қолаверса у қўшимча ерда олти йил муқаддам хориждан келтирилган “Черный принц” навли серҳосил қулупнай ҳам етиштирмоқда.
Абдурашид Маматалиевнинг таъкидлашича қулупнайдан йил бўйи даромад олиш мумкин экан. Бу йилги ҳосил ҳам анча баракали. 60 сотих ерда деҳқончилик қилиб, шу кунгача 3 тонна ҳосил олинди. Ҳали далада ҳосил мўл. Миришкор деҳқон маҳалладошларига ҳам кўчат етиштириб бериб, қулупнайчиликнинг сир-асрорларини ўргатди. Ҳозирда Қипчоқ қишлоғида яшовчи ўттиздан ортиқ хонадон эгалари ҳам қулупнайдан йил бўйи даромад олишмоқда.
Зеро, миришкор деҳқоннинг таъбири билан айтганда, томорқа — кони фойда, орзу-ҳавас манбаи. Ҳеч нарсага зориқмай деган киши борки, томорқасини қаровсиз ташлаб қўймаслиги керак.