Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОБОДЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҚЎРҒОНЧА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-05-29 14:52:34 194
Жараён
Қўштепа туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар жадал давом этмоқда.
Хусусан, “Қўрғонча” МФЙда жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига кўра дастлаб 6.1 километр ички йўллар асфальтланиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.
Айни кунларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори ижроси доирасида маҳалла ҳудудидаги 5.3 километр ички йўлларда ҳам асфальтлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Йўллари равон бўлаётган маҳалла аҳолиси эса давлатимизнинг ғамхўрлик сиёсатидан ва йўлсозлардан миннатдор.