Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

QOSHTEPA

×

 2023-05-26 21:21:05    141

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йил 25-май куни Қўштепа туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида, республикамиздаги барча мактабларда бўлгани каби соат 8-00 дан 9-00 гача “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтган. Тадбир тугаганидан сўнг дарс жараёни бошланиши арафасида, мактабнинг собиқ битирувчи, Шакар МФЙ, Қизилой кўчасида яшовчи, ҳозирда Қўштепа туманидаги 2-касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Маҳкамов Тохиржон Элмурод ўғли тахминан соат 9-10 ларда  мактаб ҳудудига рухсатсиз кириб келган. Маҳкамов Тохиржон Элмурод ўғли дарс вақтида 18-умумий ўрта таълим мактабининг ички тартиб қоидаларига беписандлик қилиб, сув ичишга келган ўқувчиларга сув сепган. Натижада бир неча ўқувчиларни кийим-бошлари ҳўл бўлган.

Бундан хабар топган, ўша куни хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ва Қўриқлаш бўлими ходимлари мактабнинг собиқ ўқувчиси Маҳкамов Тохиржон Элмурод ўғлига тартибни сақлаш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш берган. Натижада собиқ ўқувчи ИИБ ва Қўриқлаш бўлими ходимларига бўйсунмаган. Шундан сўнг мактабнинг директори, Бахтиёр Қодиров собиқ ўқувчига нисбатан тушунтириш ишларини олиб бораётган пайтда мактаб директорига нисбатан қўпол сўзлар ва куракда турмайдиган гаплар билан хақорат қилган. Директор бу сўзлардан сўнг собиқ ўқувчига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатда бўлган.

Маҳкамов Тохиржон Элмурод ўғли нима учун ўзига бир неча йил тарбия берган устозининг насиҳатларига қулоқ осмай, кўпчиликни ичида изза қилган. Ёки “Устоз отангдангдек улуғ” деган пурҳикмат сўзга айрим ёшлар амал қилмай қўйишганми?

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ ЖҲҲ ҲПБ профилактика инспектори, капитан И.Эргашев билдиргиси асосида у томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ташкилланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Маҳкамов Тохиржон Элмурод ўғлидан ҳолат юзасидан тушунтириш олиниб, унга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, мактаб директори Бахтиёр Қодиров ва ҳодисанинг бевосита шоҳиди бўлган Н.Орипов, А.Одилжонов, О.Жахонгиров, Қ.Жахонгиров, Н.Нурмуҳаммедов, Н.Тошпўлатов ва Н.Хабибуллаевлардан ҳолат бўйича тушунтириш хатлари олинган.

Шунингдек, ушбу мактабга бириктирилган ходимнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram