Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАЯЖОНЛИ “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЖАРАНГИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗНИ ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ ЧОРЛАЙДИ (ФОТО)
2023-05-25 11:04:55 182
Бугун эрта тонгданоқ Қўштепа туманидаги барча мактаблар ўзгача файз ва тароватга тўлди. Байрам руҳи ила безатилган таълим даргоҳларига ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, устоз муаллимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини ўтказиш учун тўпланишди.
Янги дўкон маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабида ташкил этилган сўнгги қўнғироқ тадбирида мактаб битирувчилари катта ҳаётга кузатилди.
Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков очиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
2022-2023 ўқув йили давомида ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидоий устозлар, намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари туман ҳокимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими йиғилганларни ушбу ҳаяжонли ва тарихий лазалар билан қутлаб, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам тадбирида фидоий устозлар ва намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари туман ҳокимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янгради. Тантанада ота-оналар, меҳмонлар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ана шундай байромана тарзда нишонланди.