Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ “FERGANA GLOBAL TEXTILE INFINITY” КОРХОНАСИДА  ЎТКАЗИЛГАН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 50 НАФАР ФУҚАРОЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ

×

 2023-05-24 16:15:51    307

PDF юклаш
Чоп этиш



Ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ҳамда ишсиз фуқороларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Худойбергановнинг ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Fergana Global Textile infinity” корхонасида  “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркаси корхонанинг мажлислар залида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Корхонада ишлаш истагида бўлганлар бевосита бу ерда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олишди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида “Fergana Global Textile infinity” корхонасида ишлаш истагида бўлган 150 нафардан зиёд “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ҳамда ишсиз фуқоролар иштирок этишган бўлса, уларнинг 50 нафари шу ернинг ўзида ишга жойлашди.







 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram