Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ИЧИДА БЎЛ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҚИЙҚИ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2023-05-23 14:53:13    152

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа туманидаги Қийқи маҳалласида туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири З.Тўлаганов иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Шунингдек, қабулда тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Муаммолар юзма-юз, ошкора айтилган учрашувда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан уй-жой олиш, тиббиёт, электр энергияси, бандлик, газ балон олиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди. Ечими осон бўлган газ балон олиш истагидаги бир нафар, соғлигини тиклаш учун мурожаат қилган уч нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

 










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram