Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ОНАЛАРГА_ЭҲТИРОМ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f1d2374e128bb0f12b79c.jpg)
2023-05-19 10:35:16 136
![](https://telegra.ph/file/f1d2374e128bb0f12b79c.jpg)
“Оналарга эҳтиром” фестивали юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи раҳбар ва ходимларни вояга етказган оналарга миннатдорлик рамзи сифатида оналарга эҳтиром ва эътибор кўрсатиш мақсадида бу йил ҳам бутун вилоятимиз бўйлаб катта тадбир сифатида нишонланмоқда.
![](https://telegra.ph/file/14ef89f77d8cf05481f13.jpg)
Ушбу хайрли ташаббус доирасида Қўштепа тумани Олмазор қишлоғида яшовчи Ўғилхон она Узақовага алоҳида эҳтиром кўрсатилди, гулдасталар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.