Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИСТИҚЛОЛ МАҲАЛЛАСИДА 10 КИЛОМЕТР ЯНГИ ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
2023-05-17 14:19:25 174
Қўштепа туманининг барча ҳудудларида бўлгани каби Истиқлол маҳалласида ҳам аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига кўра Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, маҳалла ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона қудуқ тозалаш 2 дона янги сув минораси ва 2 дона янги сув насоси ўрнатиш, 10 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари “ХХI-ASR” МЧЖ томонидан бажарилмоқда.