Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ИЧИДА БЎЛ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҒИШТМОН МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2023-05-16 18:02:54 189
Бугун, Қўштепа туманидаги Ғиштмон маҳалласида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Шунингдек, қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири З.Тўлаганов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили А.Камилов, ва тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Муаммолар юзма-юз, ошкора айтилган учрашувда 25 нафар фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан уй-жой олиш, алимент ундириш, тиббиёт, электр энергияси, бандлик, газ балон олиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.