Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/44ce3dffe7a96286f235b.jpg)
2023-05-15 15:43:48 129
![](https://telegra.ph/file/44ce3dffe7a96286f235b.jpg)
“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида ўтказилаётган тадбирлардан бири 30-мактабда бўлиб ўтди. Тадбир давомида Хўжақишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи мўътабар онахонларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш катта инспектори М.Вахапова ҳамда Оқила аёллар ҳаракати етакчиси Д.Юсуповалар ҳам иштирок этишди.
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда онахонларимизнинг барчасига эсдалик совғалари ва гулдасталар тақдим этилди.
![](https://telegra.ph/file/89b785b53071dd296a4cb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/343caf1b436c775ddc260.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7cd96b44c3334719faffe.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9e3898180947e71d057ba.jpg)
![](https://telegra.ph/file/afc8eadafd0e17dbce3ae.jpg)