Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЛИЖОНОБОД МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5f03638ef463fdb879756.jpg)
2023-05-15 15:12:24 159
![](https://telegra.ph/file/5f03638ef463fdb879756.jpg)
Қўштепа туманидаги Солижонобод МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 5,3 километр трашея қазилди ва 5,3 километр тармоқ тортилди. 2 дона сув насоси ўрнатилди, марказий сув иншоотидаги бинолар таъмирланди. Шунингдек, Жасорат ҳамда Афсона кўчаларида ҳам тармоқ тортиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.