Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОЖИХОН ОНА МАДУМАРОВАГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1af6e559005d4014c7bdb.jpg)
2023-05-15 09:47:29 142
![](https://telegra.ph/file/1af6e559005d4014c7bdb.jpg)
“Оналарга эҳтиром” фестивали Қўштепа тумани бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Фестивал доирасида маҳаллаларда, ҳар бир ташкилот ва таълим масканларида турли кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, дунёдаги энг улуғ зот – Оналарга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан Ҳунармандлар кўчасида яшовчи Мадумаровлар хонадонида ташкилланди. Туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева иштирокида 74 ёшли Тожихон она Мадумаровага эҳтиром кўрсатилди.
7 нафар комил фарзандни тарбиялаб вояга етказган Тожихон она Мадумарованинг бир этак невара-чеваралари бор. Тадбир давомида онахоннинг фарзандлари эҳтиром кўрсатишиб, дил изҳорларини айтишди.