Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙЎЛДОШОБОДЛИК ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/40790e8f7bc39e8f58af0.jpg)
2023-05-12 14:35:55 142
![](https://telegra.ph/file/40790e8f7bc39e8f58af0.jpg)
Вилоят ҳокими ташаббуси билан уч йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали Қўштепа туманида ҳам давом этмоқда.
Навбатдаги тадбир Йўлдошобод маҳалласи ҳудудидаги 24-Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда Йўлдошобод маҳалласида истиқомат қилувчи онахонлар ва опа-сингилларимиз иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими И.Новиков барча иштирокчиларни табриклаб, уларнинг шаънига илиқ сўзларни айтди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда барча онахонлар-у, опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилиб, совға-саломлар, гулдасталар улашилди. 24-Давлат мактабгача таълим ташкилоти болажонлари томонидан оналарни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.
![](https://telegra.ph/file/94e5e644066d0854be96e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0219b8ad497ebf5647cb2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/76e149eac64b1dd3b22b3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8980caa4f24adc3856e7b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f26056e1bbed07b482f58.jpg)