Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c1a40be5f04931d06c5a2.jpg)
2023-05-10 14:55:47 158
![](https://telegra.ph/file/c1a40be5f04931d06c5a2.jpg)
Қўштепа тумани фермар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фодаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари ва томорқачилар иштирок этишди. Шунингдек, семинарда Республика фермерлар кенгаши томорқадан фойдаланиш бўйича бош мутахассис Собитжон Рўзибоев ҳам қатнашди.
Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишга ўргатишдан иборатдир.
Иштирокчилар “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини, Мевазор кўчасида истиқомат қилувчи Ёдгорали Рўзиевлар хонадонида бўлишиб, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳолатини ўрганишди.
Рўзиевлар оиласи 5 сотихдан ортиқ томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 3-4 маротаба ҳосил оляпти. Томорқада 4 сотихли 2 та иссиқхона ва 1,5 сотих узум мавжуд. Қишда 2 сотих иссиқхонага исмалоқ экилди. Ҳосил йиғиштирилгач феврал ойида картошка экиб, 3 миллион сўмга яқин даромад олинди. Айни кунларда картошкадан бўшаган ерларга помидор кўчати экилмоқда. Шунингдек, 2 сотих иссиқхонадаги қалампирлар ҳам даромадга кирган. Қалампирнинг бир килоси эрта баҳор улгуржи нархда 75 минг сўмдан сотилган.
Ушбу томорқачиларимиз ўтган йили 25 миллион сўм соф даромад олган бўлса, бу йил унданда кўпроқ фойда олишни ният қилишган. Бу мақсадда оиланинг нуронийси, 73 ёшли Махфузахон аядан тортиб, барча ўғил-қиз, набиралар астойдил меҳнат қилишмоқда.
![](https://telegra.ph/file/9c7ce8f6151af3cb0c906.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e68a9c3bf4b3c13b52ba2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/60c589acc39c0246673bd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5550ffea8924651db949a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ee717a0e8b6c3cd39f0c0.jpg)