Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-05-10 14:08:59 206
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.
Иштирокчилар пресс-тур давомида туман аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида яқинда фойдаланишга топширилган “Said Med” хусусий клиникаси фаолияти билан танишдилар.
8,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида УЗИ, ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилган. Клиника таркибида 25 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, ошхона мавжуд.
Янги клиникада бир кунда 50 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўрни яратилган.
Шунингдек, пресс-турдан сўнг ушбу клиникада журналист ва блогерлар учун “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сонли қарори ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.
Иштирокчилар матбуот анжуманида Қўштепа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Қурбонов билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар ва мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.