Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ НОВИКОВ ИЛЁС ВАЛЕРИЕВИЧНИНГ 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ
2023-05-09 12:43:08 190
Инсон зоти борки, хотира билан тирик, қадр билан улуғдир.
Ўтганлар жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ - халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.
Ушбу умумхалқ байрамида биз Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган, Ватан учун жонини фидо қилган ота-боболаримиз, фронт ортида оғир меҳнатни бошидан ўтказган қаҳрамон оналаримизни хотирлаймиз.
Афғонистон урушида ҳалок бўлганлар ва қатағон қурбонларини ёдга оламиз. Умуман олганда, ўтганлар руҳини шод этамиз.
Шунинг билан бирга, мустақиллик йилларида истиқлолимиз йўлида, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирамиз.
Барчамизга маълумки, фашизмни тор-мор этилишида ўзбек халқи мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатди. Иккинчи жаҳон урушида қарийб,бир ярим миллион ватандошларимиз иштирок этиб,юз минглаб ҳамюртларимиз урушдан ногирон бўлиб қайтди, ярим миллион ватандошларимиз жангларда ҳалок бўлди.
Дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонатини токи ҳаёт эканмиз, ёдимизда сақлаймиз, миннатдорлик изҳор этамиз!
Албатта, инсон бор экан – хотира муқаддас! Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!
Ўзбек халқи Ватан тинчлиги, юрт фаровонлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини, жангу-жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганжасур ўғлонлари ёдини ҳамиша қалбларда мангу сақлайди.
Ушбу қутлуғ кунларда, юртимизда муқаддас хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан аввало, нуроний отахонларимизни, барча тумандошларимизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз!