Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2023-05-08 17:57:36 199
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўштепа туманида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, қадрлаш кечалари бўлиб ўтди.
Ана шундай тадбирлардан бири Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан соҳада самарали ва фидокорона меҳнат қилган Шарофиддин Холиқов ва Муҳаммаджон Исақовлар учун юборилган “Ёднома”лар ва эсдалик совғалари туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойбек Муродов томонидан хонадон соҳибаларига топширилди.
Тиббиёт бирлашмасида самарали ва фидокорона хизмат қилиб келаётган Рахматилло Каримов учун юборилган “Қарднома” ва эсдалик совғалари эса ҳамкасблари иштирокида топширилди.
Яна бир тадбир 40-МТТда бўлиб ўтди. Тадбирда фронт ортида кунларни тунларга улаб меҳнат қилган, бугун орамизда бўлмаган инсонлар хотирланди. Болажонлар ҳудуддаги меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрди.