Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/72d5422cdff7cb10407f1.jpg)
2023-05-08 16:54:14 137
![](https://telegra.ph/file/72d5422cdff7cb10407f1.jpg)
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўштепа туманида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, қадрлаш кечалари бўлиб ўтди.
Ана шундай тадбирлардан бири 27- умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари 30-нафардан зиёд фахрий устозларнинг хонадонида бўлиб, уларни холидан хабар олишди.
18-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирга мактабнинг фахрий мураббийлари таклиф этилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда урушда қатнашган қўштепалик қаҳрамонлар, улар кўрсатган жасоратлар яъна бир бора ёдга олинди.
Ҳудди шундай тадбирлар тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ташкил этилди. Хусусан, 1-МТТда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Хотира азиз” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/1fbe3eb9f5fdc8326f6a2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/84e116046dd70670ecd7b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/31bbf13feffa7f3f22dbb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/64b90b299ddf98c83a497.jpg)