Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ
2023-05-08 16:10:07 199
Қўштепа тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Дилшод Мўйдинов туман ҳокимига мурожаат қилиб, ижтимоий аҳволи оғирлигини, соғлиғи ёмонлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокими Илёсбек Новиков ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Шавкатжон Мавлоновлар мурожаатчининг хонадонида бўлиб, оилавий шароити билан яқиндан танишдилар.
Дилшод Мўйдиновнинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, унинг оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомийлик ёрдами кўрсатилди.